Жаҳон

Хитойликлар энди учтагача фарзанд кўриши мумкин

Хитойда  бир оилада уч фарзанд кўришга рухсат берилади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Хитойликлар энди учтагача фарзанд кўриши мумкин

 

 

Бутун Хитой халқ вакиллари мажлиси 20 август куни “Аҳоли ва туғилишни режалаштириш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритди. Унга кўра, энди хитойликлар учтагача фарзанд кўриши мумкин.

 

Давлат аҳоли орасида эрта турмуш қуриш ва фарзанд кўришга доир тарғибот олиб боради. Бундан ташқари ҳукумат ёш оилаларга турли молиявий, солиқ, суғурта ва таълим имтиёзлари тақдим этади. Ота-оналарнинг фарзанд дунёга келтириши ва вояга етказиши учун қиладиган харажатларини қисқартишга ёрдам берилади. Шунингдек, давлат ёш боласи бор ходимларга енгиллик ва имтиёз берган ташкилот ва корхоналарни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

 

2021 йил май ойида Хитой коммунистик партияси оилаларга учтагача фарзанд кўришга рухсат беришни қўзда тутувчи қарор қабул қилган.

 

Хитойда 70 йиллардан бошлаб оилаларда бирдан ортиқ фарзанд кўришга жиддий чекловлар қўйилган. Лекин бу кейинчалик аҳолининг тез қаришига олиб келди. Шу сабабли 2008-2009 йиллардан бошлаб бир оилада иккитагача фарзанд кўришга рухсат берилган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали назорат қилинади

Мамлакатда онлайн платформаларни мониторинг қилувчи махсус бўлинма ташкил этилади.

custom img

Путин Тоқаев таклифига биноан Қозоғистонга боради

Ташриф доирасида Россия президенти Қозоғистонда Евросиё иқтисодий форуми ва олий кенгаш йиғилишида иштирок этади.

custom img

Венесуэлада маҳбуслар исён кўтариб, қамоқхонани эгаллаб олишди

Маҳбуслар қамоқхона директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда.

custom img

Конгода Эбола қурбонлари сони 200 дан ошди

Мамлакатда 867 та гумон қилинган инфекция ҳолати қайд этилган.

custom img

Ҳиндистонда жазирама оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, ҳарорат 45 даражадан ҳам ошиши қайд этилмоқда.

custom img

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 5 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда

Дастлабки келишув “Исломобод декларацияси” номи билан эълон қилиниши мумкин.

custom img

Эрон билан Обама давридагидек ёмон битим бўлмайди — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан эҳтимолий келишув ҳали тўлиқ келишиб олинмаганини маълум қилди.

custom img

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Аввалроқ ушбу интернет хизмати Қозоғистон ва Тожикистонда йўлга қўйилганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"