Жаҳон

Аҳмад Масъуд: “Толибон”билан курашга тайёрман”

Панжшер вилоятидаги “Толибон” га қарши кучлар қўмондони Аҳмад Масъуд толибларга таслим бўлишдан бош тортди.

Аҳмад Масъуд: “Толибон”билан курашга тайёрман”

Масъуднинг сўзларига кўра, вилоят аҳолиси жангариларга қарши туришга қарор қилган. “Улар Панжшер устидан назорат ўрнатмоқчи бўлса, биз қаршилик кўрсатишга тайёрмиз. Биз СССРга қарши курашганмиз, толибларга ҳам қарши кураша оламиз”, деган қўмондон.

Шунингдек, у “Толибон” Афғонистонда хавфсизлик ва тинчлик шартларини бажарган тақдирда, отасининг ўлимини кечиришини айтган (Масъуднинг отаси машҳур дала қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуд 2001 йил 9 сентябрда ўлдирилган).

Шу билан бирга, Масъуд толиблар музокаралардан бош тортганини маълум қилган. Қўмондоннинг  фикрича, ҳаракат агар одамларни куч билан ушлаб туришда давом этса, унинг ҳокимияти узоққа чўзилмайди.

22 август куни “Толибон” Панжшерга таслим бўлиш учун 4 соат вақт берган. Шунингдек, вилоятга кўшимча кучларни жўнатиш бошланган. Бундан аввал бир неча олий мартабали афғон раҳбарлари, жумладан, Миллий ярашув кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла ва собиқ президент Ҳамид Карзай Панжшерга музокаралар ўтказиш учун келган. Лекин музокаралар  натижа бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Кобулда янги ҳукумат тузиш масаласида музокаралар бошланган эди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"