Жамият

Профилактика инспекторининг эгнидаги хизмат кийимини йиртган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Спиртли ичимлик истеъмол қилиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Таҳлилларга эътибор қиладиган бўлсак, содир этилаётган жиноятларнинг аксарияти, айнан, мастликда содир этилади. Хусусан, Чироқчи туманида профилактика инспекторига қаршилик кўрсатиб, қонуний талабларини бажармай, эгнидаги хизмат кийимини тортиб-йиртган фуқаро ҳам маст ҳолда бўлган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганда, афсуски, кеч эди. Фуқаронинг мастликдаги “мард”лиги унга қимматга тушди.

Профилактика инспекторининг эгнидаги хизмат кийимини йиртган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

 

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 август куни соат 11:00 ларда Чироқчи тумани ИИБ 4-сон ИИБ ХПГ профилактика инспектори, лейтенант Б.Кўпайсиновга бозорга келган “Мирзатўп” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Ж. қўнғироқ қилиб, Чироқчи тумани Мирзатуп қишлоғидаги “Уйшун” деҳқон бозорида иккита фуқаро ўзаро жанжаллашаётганини айтади.

 

        Шундан сўнг лейтенант Б.Кўпайсинов ҳолат бўлаётган жойга етиб келади. Ўрганишлар давомида Чироқчи тумани Уйшун қишлоғида яшовчи фуқаро Б.Д. Чироқчи тумани Араббанди қишлоғида яшовчи фуқаро О.Б. билан ўзаро жанжаллашиб, Б.Д. жанжал вақтида О.Б.ни юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказгани ойдинлашади.

 

        Лейтенант Б.Кўпайсинов жанжаллашаётган фуқароларни тинчлантирмоқчи бўлганида О.Б. унга қаршилик кўрсатиб, ИИБ ходимининг қонуний талабига буйсунмай, уни ҳақорат қилади. Эгнидаги хизмат кийимини тортиб-йиртиб, унга тан жароҳати етказади.

 

        Фуқаро О.Б. мастлик бўйича тиббий текширувдан ўтказилганда у маст ҳолатда экани аниқланган.

 

        Ушбу ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан О.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Айни пайтда Чироқчи туман прократураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда икки нафар фуқаро Ички ишлар органлари ходимининг ёқасидан тутиб, силтаб, қочишга урингани ҳамда Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмсай қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.