«Толибон» ҳаракати етакчиси мулла Ҳайбатулла Охундзода Афғонистонга келди
«Толибон» ҳаракати етакчиси мулла Ҳайбатулла Охундзода 29 август, якшанба куни Афғонистонга келгани маълум қилинди.

Бу ҳақда «Ariana News» хабар берди.
Маълум қилинишича, Охундзода ҳаракатнинг бошқа раҳбарлари билан Афғонистондаги вазият ва келажакдаги сиёсий тизимнинг шаклланиши ҳақида учрашув ўтказмоқда.
«Толибон» ҳаракати музокаралар гуруҳининг етакчи аъзоси Шер Муҳаммад Аббос Станикзайнинг айтишича, Афғонистонда кенг қамровли сиёсий тизим барпо этишга ҳаракат қилинмоқда. Унинг сўзларига кўра, «Толибон» раҳбарлари ва афғон сиёсатчилари барча этник гуруҳлар вакиллари бўлган тизимни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Толибон” расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид Афғон толибларининг Покистон толиблари билан алоқаси мавжуд эмаслигини маълум қилгани хақида хабар берган эдик.







