Ўзбекистон

Парламент аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити Ўзбекистонда бўлади

2022 йилда Ўзбекистонда жаҳон парламентларининг аёл раҳбарлари  саммити бўлиб ўтади.

Парламент аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити Ўзбекистонда бўлади

 

Бу ҳақда Вена шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро Иттифоқ аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 13 саммитида маълум қилинди.

 

Ушбу халқаро анжуманда Ўзбекистон тарафдан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева қатнашган. У анжуман иштирокчиларини Ўзбекистонда гендер тенглик масаласида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

 

Саммитда пандемиядан кейинги тикланиш жараёнида аёллар иштироки муҳокама қилинди. Норбоева ўзбек аёлларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш, уларга турли грант ва  кредитлар ажратилгани ҳамда таълим соҳасида берилган имтиёзларга эътибор қаратди. Шунингдек, республикада хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг форуми бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

 

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Тошкент вилояти ССБ тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарилди.

Икки ойлик истеъмол учун етарли: Ўзбекистонда бензин захираси яратилди

Икки ойлик истеъмол учун етарли: Ўзбекистонда бензин захираси яратилди

Талаб ошган тақдирда биржа савдоларига кунига 10 минг тоннагача бензин чиқариши мумкин.

Европаликларни чув туширган: Тошкентда яширин call-марказ аниқланди

Европаликларни чув туширган: Тошкентда яширин call-марказ аниқланди

Марказ хорижликларга сохта ҳужжатлар ва трейдинг бўйича тренинглар таклиф қилиб, криптоактивларини ўзлаштирган.

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Автобус ойналари нега қорайтирилган? “Тошшаҳартрансхизмат” сабабини тушунтирди

Тошкент автобусларидаги қорайтирилган ойналар ва ишламаётган электрон таблолар юзасидан эътирозлар билдирилган эди.

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати ўзгаради: кечаси айрим соатларда "носоғлом" даражага етиши мумкин

21 ноябрь куни эрталаб AQI бўйича “ўртача” даража қайд этилиши кутилмоқда.

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Келиб чиқиши номаълум гўшт: Қаршида хонадондан 425 кг гўшт топилди

Гўштнинг истеъмолга яроқлилиги юзасидан лаборатория текшируви ўтказилади.

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Маҳаллий қурилиш материаллари қўллаб-қувватланади: 200 млн долларлик имтиёзли кредит линияси очилади

Президент 31 та лойиҳа институтининг фаолиятини замон талабларига мослаштириш, уларга замонавий технологиялар ва илғор ечимларни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.