Жаҳон

“Толибон” Афғонистоннинг янги ҳукуматини тузди. У инклюзив эмас

"Толибон" 7 сентябрь куни янги ҳукумати таркибини эълон қилди.

“Толибон” Афғонистоннинг янги ҳукуматини тузди. У инклюзив эмас

Афғонистон олий етакчиси этиб Ҳайбатулло Оҳунзода тайинланган.

 

Ҳукуматда қуйидагилар ўрин олган:

 

Бош вазир–Муҳаммад Ҳасан Оҳун;

Бош вазир биринчи ўринбосари–Мулла Абдулғани Бародар;

Бош вазир ўринбосари–Абдусалом Ханафий;

ТИВ раҳбари–Амирхон Мутаққий;

Мудофаа вазири–Мулла Ёқуб;

Ички ишлар вазири–Сирожиддин Ҳаққоний;

Маданият ва ахборот вазири Забиҳулло Мужоҳид;

Алоқа вазири–Мулла Абдулҳақ Восиқ;

Молия вазири– Мулла Бадрий;

Таълим вазири–Шайх Мавлавий Нурулла Мунир;

Марказий Банк раиси–Муҳаммад Идрис;

Чегара ва қабилалар масаласи вазири–Нурулло Нурий;

Табиий ресурслар вазири–Мулла Муҳаммад Исо Охун;

Сув ва электр таъминоти масалалари бўйича вазир–Мулла Абдул Латиф Мансур;

Жамоат ишлари вазири–Мулла Абдулманнон Умарий;

Қишлоқ хўжалиги вазири–Муҳаммад Юнус Охунзода;

Ҳаж ва вақф масалалари вазири–Шайх Мавлави Нур Муҳаммад Соҳиб;

Миграция масалалари вазири–Ҳожи Ҳалил ар-Раҳмон Ҳаққоний.

 

Ҳукумат аъзоларининг барчаси "Толибон" вакилларидан иборат. Бундан аввал толиблар ҳукумат инклюзив бўлишига ваъда берганди. Аммо ундай бўлмади. Якунда уларнинг барчаси ҳаракат аъзоларидан тузилди.

 

Бош вазир Муҳаммад Ҳасан Оҳунд Қандаҳорда туғилган. ўтмишда "Толибон" қуролли кучлари қўмондонларидан бири бўлган. Шу билан бирга ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид ушбу ҳукумат вақтинчалик эканини маълум қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Афғонистон янги ҳукумат инклюзив бўлиши кераклигини айтганди. 

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"