Жаҳон

Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев тўсиқдан йиқилиб вафот этди

Бугун Норилскда ўтказилган машғулотда Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев вафот этди.

Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев тўсиқдан йиқилиб вафот этди

 

 

Вазир Дудинкага мамлакатнинг Арктика зонаси ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича машғулотларда иштирок этиш учун келган.  

 

У дастлаб Красноярск ўлкаси губернатори Александр Усс билан Норилскдаги янги ўт ўчириш пункти қурилишини бориб кўрди.

 

"Норилскда Арктика зонасини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, одамлар ҳаётини сақлаб қолиш бўйича идоралараро машғулотлар пайтида Фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев фожиали тарзда вафот этди", деб ёзади вазирлик матбуот хизмати.

 

РТ телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоняннинг сўзларига кўра, Зеничев канал оператори билан бирга тўсиқдан йиқилиб вафот этган.

 

Улар зудлик билан вертолётда  шифохонага олиб кетилаётган пайтда вафот этган.

 

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Россияда кўп қаватли уйда газ портлаши натижасида икки киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди.

 

 

Насиба Тўхтаева

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.