Жаҳон

Аҳмад Масъудга нисбатан хоинлик қилинган

Панжшерни эгаллангани тўғрисида янги маълумотлар пайдо бўлди. Хабарда айтилишича, бунга маҳаллий  аҳоли вакилларининг хоинлиги сабаб бўлган.

Аҳмад Масъудга нисбатан хоинлик қилинган

 

 

 Хусусан, Париён туманида толибларнинг бадахшонлик жангарилари билан маҳаллий имом ҳамда оқсоқоллар ўртасида келишувга эришилган. Оқибатда туман осонлик билан ҳаракат назоратига ўтган.

 

 Панжшерликларнинг Шотол туманида толибларни ўраб олиши ва таъминотдан узиб қўйиши натижасида душман кўплаб аскарларидан айрилган. Аммо шимолдан қилинган ҳужум Қаршилик кучларининг бўлинишига олиб келган. Бунинг оқибатида “Толибон” бир вақтнинг ўзида ҳам шимол, ҳам жанубий йўналишдан зарба беришга муваффақ бўлган.

 

Ҳаракат Тохар, Бадахшон, Париён, Каписа ва Парвондаги бўлинмаларининг деярли барчасини Панжшерга қарши сафарбар қилган.

 

Вилоят ишғол қилинишида Қори Фасиҳуддинга панжшерлик Абдулҳамид Хуросоний катта ёрдам берган. Шу билан бирга айнан Хуросоний  Покистон ҳарбий ҳаво кучларига Амрулла Солиҳнинг қароргоҳи координаталарини тақдим этган. Шундан кейин  Солиҳнинг уйига авиазарба берилган.

 

Жангларнинг ҳал қилувчи палласида Исломободнинг аралашуви толибларга жиддий  устунлик берди. Покистон махсус кучлари Саланг ҳудудига жойлашиб, дронлар зарба берадиган марралар координатасини юбориб турган.

 

Ҳозирда Панжшер водийси, Шотолдан Париян туманигача бўлган йўл “Толибон” томонидан назорат қилинмоқда. Абшар, Дара туманлари, шунингдек, Хазора дараси Масъуд кучлари қўлида. Бағлон вилоятидаги Андараб водийсида ҳам жанглар давом этяпти. Афғонистонда партизанлик уруши бошланган.

 

Бундан аввал Афғонистон масаласи бўйича махсус учрашув бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

custom img

АҚШ Россия ва Украинани яраштиришга яна уринди

Bloomberg агентлигининг АҚШ ва Европадаги Россия-Украина уруши бўйича вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар беришича, Россия билан музокараларни қайта бошлашга қаратилган сўнгги дипломатик уринишлар ҳозирча натижа бермаган. Бу эса Россия-Украина уруши яқин вақт ичида тугаши бўйича аниқ белгилар йўқлигини кўрсатмоқда.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Франциядаги музейдан 9 миллион евролик картиналар ўғирланди

Икки асар топилган, яна иккитаси қидирилмоқда.

custom img

Хитой ва Россия Шимолий Корея билан стратегик алоқаларни кучайтиришини билдирди

Си Цзиньпин ва Владимир Путин Ким Чен Инга КХДР ташкил топганининг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган табрик мактубларида Пхеньян билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлаган.

custom img

Сербия Ўзбекистон билан баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди

Александр Вучич Сербия узоқ масофага учувчи баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни бир йил ичида бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

Мамлакатда хорижда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юргани аниқланган.

custom img

АҚШ Украина учун “қишки пакет” тайёрламоқчи — Зеленский

Украина президентининг таъкидлашича, АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги можарони қиш олдидан ёки қиш давомида юмшатиш чораларини муҳокама қилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"