Жаҳон

Энтони Блинкен: “Афғонистондаги гуманитар инқироз оқибатларини юмшатиш зарур”

АҚШ ва Германия ташаббуси билан Афғонистон бўйича виртуал учрашув ташкил этилди. Унда 22 давлат Ташқи ишлар вазирлари, НАТО, БМТ ва Европа Иттифоқи вакиллари қатнашган.

Энтони Блинкен: “Афғонистондаги гуманитар инқироз оқибатларини юмшатиш зарур”

 

 

Унда Ўзбекистон томонидан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этган. Вазир ўз нутқида Афғонистон учун можаролардан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш, жумладан, унинг иқтисодиётини тиклаш, мамлакатнинг минтақавий интеграцион жараёнларга жалб қилиш, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратган.

 

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Афғонистондаги гуманитар инқироз оқибатларини юмшатиш бўйича жаҳон ҳамжамиятини биргаликда ҳаракат қилишга чақирган. Унинг сўзларига кўра, янги тузилган афғон ҳукумати бўйича барча давлатлар позицияси бир хил. Шу билан бирга барча мамлакатлар Афғонистон халқини қўллаб-қувватлашни сақлаб қолиш тарафдори эканлиги маълум қилинган.

 

Блинкен толиблардан чет элликлар ва мамлакатни тарк этиш истагида бўлган афғонларни хавфсиз чиқиб кетиши таъминланишини талаб қилган. Шунингдек, инклюзив ҳукумат тузишга ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланган.

 

Давлат департаменти раҳбари Афғонистон халқлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида АҚШ бундан буён ҳам “иқтисодий, дипломатик ва сиёсий воситалардан фойдаланишда давом этиши”ни қайд этган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Афғонистон Ислом жамияти” партияси  “Толибон”нинг янги ҳукумати мамлакатдаги инқирозни янада чуқурлаштириши мумкинлигини айтган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.