Жаҳон

Абдулрашид Дўстум: "Толибларни тан олишга шошилманг"

Абдулрашид Дўстум: "Толибларни тан олишга шошилманг"

Абдулрашид Дўстум: "Толибларни тан олишга шошилманг"

 

Маршал Дўстумнинг мурожаати эълон қилинди. Бу ҳақда "Спутник Афганистан" хабар берди.

 

У халқаро ҳамжамият ва Афғонистон қўшниларидан толиблар ҳукуматини тан олмасликка чақирган. Айниқса, шимолий ва шимоли ғарбий чегарадош давлатлар (Ўзбекистон ва Туркманистон) дан буни алоҳида илтимос қилган.

 

Дўстум Афғонистондаги мавжуд тузумни "террор давлати" деб атаган. Шунингдек, БМТга мурожаат қилиб, Панжшердаги этник тозалашни тўхтатишни талaб қилган. Вилоятдаги гуманитар вазиятни юмшатиш ва ОАВдан жарёнларни ёритишни сўрган.

 

15 августда "Толибон" томонидан Кобул шаҳрининг жангсиз эгалланиши ортидан Афғонистонда ҳокимият ўзгарди. Ҳаракатга бўйсунмай келаётган ягона ҳудуд - Панжшер ҳам сентябрь бошида толиблар назоратига ўтди. Бу ерда Аҳмад Масъуд бошчилигида қаршилик ҳаракати шакллантирилган. Кейинчалик маълум бўлишича, Масъудга хоинлик қилинган. Оқибатда, Панжшер ҳам толиблар томонидан эгалланди.

 

Августда Абдулрашид Дўстум Мозори Шарифни ташлаб, Афғонистондан чиқиб кетган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Ким Чен Инга суиқасд қилинса, Шимолий Корея автоматик ядровий зарба беради

Пхеняннинг бу қарори АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари ҳамда Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий атрофидаги юқори мартабали шахслар нишонга олингани фонида қабул қилинган.

custom img

Украина президенти офисининг собиқ раҳбари пул ювишда айбланмоқда

Андрей Ермак элита турар жой лойиҳаси орқали 10 миллион доллардан ортиқ маблағни легаллаштиришда гумон қилинмоқда.

custom img

Эроннинг ҳарбий салоҳиятини тиклашига 20 йил керак бўлади — Трамп

АҚШ президентининг таъкидлашича Эрон бўйича режалаштирилган нишонларнинг 70 фоизига зарба берилган.

custom img

Эрон АҚШнинг сўнгги таклифига жавобини Покистон орқали етказди

Теҳроннинг таклифи ҳозирча фақат ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган.

custom img

Покистонда худкушлик ҳужуми оқибатида 15 нафар полициячи ҳалок бўлди

Террорчилар портловчи моддалар ортилган автомобил билан полиция постига ҳужум уюштирган.

custom img

БAA ҳаво мудофааси Эрондан учирилган иккита дронни йўқ қилди

Расмийларга кўра, Эрон билан боғлиқ можаро бошланганидан буён 551 та ракета ва 2265 та дрон зарарсизлантирилган.

custom img

Ҳайдар Алиев белгилаб берган йўл

10 май — Озарбайжон халқининг умуммиллий лидери Ҳайдар Алиев таваллуд топган кун. У мамлакатни оғир синовлардан олиб чиқиб, мустақил ва қудратли давлат барпо этиш йўлида тарихий хизматлар қилган сиёсий арбоб сифатида ёдга олинмоқда.

custom img

АҚШда “Аллигатор Алкатраз” қамоқхонаси ёпилиши мумкин

Марказ ҳукуматга кунига 1 миллион доллардан ортиқ харажат келтираётгани қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"