Жаҳон

Афғон мусиқачи аёллар мамлакатни тарк эта олмади

Афғонистон аёллар оркестри Кобулда эвакуация қилинмасдан қолиб кетган. Бу ҳақда “Wal Street Journal” хабар берди.

Афғон мусиқачи аёллар мамлакатни тарк эта олмади

 

 

Нашр маълумотларига кўра, “Зуҳра оркестри” номини олган афғон аёлларидан иборат жамоага кўплаб америкалик давлат ва жамоат арбоблари ёрдам кўрсатган. Созанда аёллар ва уларнинг оила аъзолари автобусга ўтқазилган ҳамда аэропортгача олиб келинган.

 

Аммо Кобул халқаро аэропортида улар назорат пунктида тўхтатилган. Жамоа аэропорт ичкарисига киритилмаган. Бунга сабаб - пост бошлиғи рухсати керак бўлган. У бу пайтда ухлаётгани учун аскарлар бошлиқни уйғотишга журъат қилолмаган.

 

Оқибатда аёллар оркестри ва уларнинг оила аъзолари Кобулда қолиб кетган.

 

Маълумот ўрнида: толиблар август ойида ҳукумат кучларига қарши ҳужумларни кучайтирди. 15 август куни Кобул шаҳри жангсиз эгалланди. 31 август куни АҚШнинг сўнгги қисмлари Афғонистонни тарк этди. Шундан кейин Кобул аэропорти назорати ҳам “Толибон” қўлига ўтган.

 

6 сентябрь куни мамлакатда толиблар эгалламаган сўнгги вилоят––Панжшер ҳам босиб олинди. Аммо ҳозирда қаршилик кучлари  билан жанглар давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал НАТО Бош котиби Афғонистон ҳукумати қулашининг асосий сабабини маълум қилган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"