Жамият

Баъзи жойларда ҳатто бекатлар ҳам йўқ — Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги

10 сентябр куни АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоат транспорти ҳаракати билан боғлиқ талай муаммолар кўтарилди.

Баъзи жойларда ҳатто бекатлар ҳам йўқ — Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги

 

 

Ҳақиқатдан ҳам транспорт соҳасида муаммолар бор. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ транспорт воситалари ҳаракати интервалга риоя қилган ҳолда ҳаракатланиши шарт. Айрим ҳудудларда инфратузилма талаб даражасида ташкил қилинмаган. Баъзи жойларда ҳатто бекатлар ҳам йўқ”, деган агентлик директори ўринбосари  Аъзам Қурбонов.

 

Жорий йилда транспорт масаласида истеъмолчилардан 110 та мурожаат келиб тушган. 2021 йилда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган метро ҳаракати бўйича эътирозлар ҳам ўрганиб чиқилган. Қайд этилишича, метрополитендан фойдаланиш бўйича ҳукуматга норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш юзасидан таклиф киритилган.

 

Шунингдек, ҳозирда яна бир муаммоли соҳа –– йўналишли таксилардаги ҳолатлар ўрганилмоқда ва бу ҳақда яқин кунларда ҳисобот эълон қилинади.

 

Бундан аввал Ўзбекистонда тотализаторларнинг ноқонуний рекламаси кўпайгани ҳақида хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"