Жамият

Тошкентдаги “Грант сомса”да ёнғин содир бўлди

Бугун ижтимоий тармоқларда "Юнусобод туманида жойлашган “Грант сомса” ошхонасида кучли ёнғин содир бўлгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматиллаев Zamon.uz'га изоҳ берди.

Тошкентдаги “Грант сомса”да ёнғин содир бўлди

 

 

Унда айтилишича, воқеа бугун, 11 сентябрь куни соат 14:36 да Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида жойлашган “Грант сомса” ошхонасида  содир бўлган.

 

Тошкет шаҳар ФВБнинг 6 та ёнғин-ўчириш экипажи соат 14:39 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:02 да ўраб олиниб, соат 15:19 да тўлиқ бартараф этилган.

 

Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 150 кв.м. майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Намаманган давлат университетига қарашли талабалар ётоқхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.