Спорт

Осиё ўйинларида киберспорт бўйича медаллар ўйналадиган йўналишлар тасдиқланди

Маълумки, Осиё электрон спорт федерацияси (AESF) ташаббуси ҳамда Осиё Олимпия Кенгаши(OCA)нинг қўллаб-қувватлаши натижасида киберспорт ўйинлари 2022 йилги Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган эди.

Осиё ўйинларида киберспорт бўйича медаллар ўйналадиган йўналишлар тасдиқланди

 

Энди ушбу янги замонавий спорт тури бўйича кибератлетлар ўртасида Осиё ўйинлари-2022нинг расмий медаллари ўйналадиган бўлди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

AESFнинг мамлакатимиз ҳудудидаги расмий «full» аъзоси ҳисобланган Esports Ўзбекистан Федерацияси (UESF) ушбу қарор Осиёда киберспорт ривожи йўлида ташланган катта қадам экани ҳамда ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Кеча ушбу спорт турида медаллар ўйналадиган йўналишлар маълум қилинди. Унга кўра, 2022 йилги Осиё ўйинлари доирасида киберспортчилар қуйидаги йўналишларда медаллар учун кураш олиб боради:

 

1. Arena of Valor

2. Dota 2

3. Dream Three Kingdoms 2

4. EA SPORTS FIFA

5. HearthStone

6. League of Legends

7. PUBG Mobile Asian Games Version

8. Street Fighter V

 

Қуйидаги 2 йўналишда эса кўргазмали чиқишлар ўтказилиши режалаштирилган:

 

1. AESF Robot Masters-Powered by Migu

2. AESF VR Sports-Powered by Migu.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.