Спорт

Серхи Роберто «Бавария» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида йиғлаб юборди

Кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур ўйинларига старт берилди. Турнинг асосий ўйини дея эътироф этилган «Бавария» ҳамда «Барселона» ўйинида мюнхенликларнинг қўли баланд келди.

Серхи Роберто «Бавария» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида йиғлаб юборди

 

 

Негелсман шогирдлари Тер Стеген қўриқлаётган дарвозага жавобсиз 3 та гол киритди.

 

Каталонларнинг тажрибали ўйинчиси Серхи Роберто майдонда негадир тўпни бир неча бор олдириб қўйди. Бу эса «Camp Nou»га йиғилган мухлисларга ёқмади ва улар ҳуштакбозлик билан ўз норозилигини намойиш этди.

 

Ўйин тугаганидан сўнг Роберто «Барселона»нинг кийиниш хонасида йиғлаб юборган. У билан узоқ йиллардан буён бирга тўп сураётган Серхио Бускетс ва Жерар Пике футболчини тинчлантиришга уринган.

 

Кўплаб манбаларнинг таъкидлашича, ўйиндан сўнг «Барселона»нинг кийиниш хонасида тушкун кайфият ҳукм сурган. Лекин ўйинчилар айбни айнан бир футболчига ағдармаган ва тортишувлар бўлмаган. Жамоанинг тажрибали футболчилари бўлган нарсаларни унутиб, келгуси учрашув ҳақида ўйлаш кераклигини тушунтирган.

 

Маълумот учун: бу икки жамоа 8 ноябрь куни жавоб учрашувида яна тўқнаш келади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Барселона»нинг амалга ошмай қолган Родриго трансфери ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Мақсаджон Обиджонов

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.