Олимпиада совриндори давлат томонидан совға қилинган “BМW Х3” машинасини сотди
Токиода ўтказилган Олимпиа ўйинларида ғолиб бўлган россиялик спортчилардан бири давлат томонидан совға қилинган “BМW Х3” русумли автомашинани сотгани маълум бўлди.


Хабарда айтилишича, машина 5,1 миллион рублга харид қилинган. Автомобилни сотган спортчининг исми ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Токио Олимпиадасининг олтин медаль совриндорларига “BМW Х5”, кумуш ва бронза медаль соҳибларига эса “BМW Х3” машиналарини топширганди. Мазкур Олимпиадада россиялик спортчилар 20 та олтин, 28 та кумуш ва 23 та бронза медалини қўлга киритиб, умумий медаллар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади.
Жамшидбек Амиров







