Бўстонлиқдаги йўл вақтинча ёпилади
Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «SKY CAMP» номли марафон ўтказилади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.


Маълум қилинишича, 18-19 сентябрь кунлари соат 07:00 дан 11:00 га қадар туман ҳудудидан ўтган 4Р10 "Чорбоғ сув омбори халқа автомобиль йўли"нинг 0-километридан 13-километригача бўлган масофада ҳаракатланиш вақтинча чекланади.
Қайд этилишича, мазкур вақтда ҳайдовчиларга 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яъни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилади.
Барча ҳайдовчилардан вақтинча йўл ёпилганда тартибга солувчиларнинг ишоралари ҳамда йўл белгиларининг талабларига риоя қилиш сўралган, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Қашқадарёдаги довон икки кунга ёпилгани ҳақида хабар қилгандик.







