Сиёсат

Шавкат Мирзиёев «ШҲТ – Афғонистон» форматида учрашувлар ўтказиш таклифини билдирди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 17 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев «ШҲТ – Афғонистон» форматида учрашувлар ўтказиш таклифини билдирди

 

 

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев ўз нутқида бугунги халқаро муносабатларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг роли ошиб бораётганини таъкидлади.

 

– Ўтган даврда ШҲТ халқаро сиёсатнинг муҳим субъектига айланди, нуфузли халқаро тузилмалар қаторида муносиб ўрин эгаллади. “Шанхай руҳи” тамойиллари асосида минтақавий шериклик мустаҳкамланиб бормоқда. Янги хатар ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги умумий салоҳият ортиб бормоқда, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигимиз кенгаймоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

 

Давлат раҳбари иштирокчилар эътиборини ШҲТ кун тартибида турган долзарб масалаларга қаратди ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан аниқ таклифларни илгари сурди.

 

– Бугун барчамиз жаҳонда ва минтақада кескинлик ортиб бораётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Пандемиянинг салбий оқибатлари сақланиб қолмоқда. Буларнинг барчаси биздан ташкилотимиз доирасида янада жипслашишимизни ва бир-биримизни қўллаб-қувватлашимизни талаб қилмоқда, – деди президент.

 

Ўзбекистон етакчиси умумий хавф-хатар ва таҳдидларга ўз вақтида ва биргаликда жавоб қайтариш, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ маконида дўстликни мустаҳкамлаш ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

 

 

Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан хавотир билдирилди. Мамлакатнинг янги ҳокимияти билан мулоқотни ривожлантиришнинг аниқ принциплари таклиф этилди. Давлат бошқарувида афғон жамиятининг барча қатламидан сиёсий вакиллар бўлиши, инсон, хусусан, хотин-қизлар ҳамда миллий озчиликлар ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши шулар жумласидандир.

 

 

Бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва Афғонистондаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш масалаларини кенг муҳокама қилиш мақсадида президент кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича шерикларни жалб қилган ҳолда “ШҲТ – Афғонистон” форматида юқори даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказиш таклифини билдирди. Биринчи шундай учрашувни Тошкентда ўтказиш мумкинлиги айтилди.

 

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев бугун Душанбе шаҳрида ШҲТдаги йиғилишда қилган маърузасида Афғонистоннинг музлатиб қўйилган активларини қайтариб беришга чақирганди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев «ШҲТ – Афғонистон» форматида учрашувлар ўтказиш таклифини билдирди | Zamon.uz