Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг музлатиб қўйилган активларини қайтариб беришга чақирди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Душанбе шаҳрида ШҲТдаги йиғилишда қилган маърузасида Афғонистоннинг музлатиб қўйилган активларини қайтариб беришга чақирди. Бу ҳақда “Спутник Узбекистан” хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг музлатиб қўйилган активларини қайтариб беришга чақирди

 

 

Президентнинг фикрича, бу Афғонистондаги гуманитар инқирознинг олдини олишга кўмак беради. Шавкат Мирзиёев реал вазиятдан келиб чиқиб мамлакатнинг янги ҳукумати билан мулоқот ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Тошкентда Афғонистон-ШҲТ шаклида олий даражали учрашув ташкил этишни таклиф қилган.  

 

Ўзбекистон Президенти ШҲТ доирасида бир қанча давлат раҳбарлари билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Жумладан, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан қўшни республикадаги вазият юзасидан фикр алмашди.

 

Афғонистонда гуманитар вазият тобора ёмонлашиб бормоқда. Турли давлатлар мамлакатга ёрдам жўнатиб турибди. Хусусан, Ўзбекистон 14 сентябрда 1.3 минг тонна кўмак берди. Шунингдек, БМТ афғон халқи учун қўшимча 1 миллиард доллар маблағ ажратишини эълон қилган.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона вилоят Панжшер  эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди.  Шундан кейин толиблар 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилганини эълон қилди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Президент Администрацияси раҳбарига Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Телефон мулоқотида Ўзбекистон Президенти унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

custom img

Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги илк элчиси Ашраф Ходжаев бир вақтда Қатар ва Жанубий Африкадаги элчи ҳам ҳисобланади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон элчисини қабул қилди

Дипломатик миссиясини якунлаётган Гусейн Гулиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

custom img

Саида Мирзиёева “Остона” халқаро молия маркази фаолияти билан танишди

Тошкент халқаро молия маркази лойиҳаси доирасида Қозоғистон тажрибаси ўрганилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева Қозоғистон расмийлари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Остона шаҳрида Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари Роман Скляр ва Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин билан учрашди.

custom img

Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева учрашув давомида Ўзбекистон Президентининг самимий саломи ва эзгу тилакларини Қозоғистон раҳбарига етказди.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув тинчлик учун мустаҳкам замин яратади — ТИВ

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумини минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида баҳолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"