Самарқанд шаҳридаги хонадонларнинг бири ёниб кетди
Самарқанддаги хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди.


Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 17 сентябрь куни соат 1:59 да Самарқанд шаҳар «Азизон» МФЙ Чорбоғ кўчаси 1-йўлак 3-уйда яшовчи 1957 йилда туғилган фуқаро С.Т.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида тезкор хабар келиб тушган.
Воқеа жойига Самарқанд шаҳар ФВБ ЙҚҚлардан 4 та ёнғин ўчириш машинаси ва 1 та «КамАЗ» соат 02:11 да етиб борган. Ёнғин соат 03:15 да тўлиқ бартараф этилган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин ён атрофида мавжуд қўшни хонадонларга тарқалиб кетишининг олди олинган. Ёнғин натижасида яшаш уйининг 150 метр квадрат майдондаги уй жиҳозлари тўлиқ ёниб зарарланган.

Содир бўлган ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ҳозирда аниқланмоқда.
Аввалроқ, Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги хонадоннинг оғилхонасида ёнғин юз бергани ҳамда Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқгани ҳақида хабар берилганди.







