Ўзбекистон

Қонун ҳимоячиси жиноят устида қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ходимлари — судья ёрдамчисини жиноят устида қўлга олишди.

Қонун ҳимоячиси жиноят устида қўлга олинди

 

Гулистон туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси Р.Н. фирибгарлик жиноятини қасддан содир этган. У фуқаро М.нинг 5миллион 500 минг сўмлик жарима жазосини камайтириб беришни ваъда қилиб, ундан 2миллион сўм миқдоридаги пулларни олган. Вақт ўтгач, фуқаро М. жарима жазосининг ўзгаришсиз қолганини билади ва судья ёрдамчисига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилади.

 

Ушбу мурожаат асосида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилган.

 

Тадбир давомида судья ёрдамчиси Р.Н. фуқаро М.дан пора сифатида олган 2миллион сўм миқдоридаги пулларни қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга

Меҳнат кодексига кўра, байрам арафасида иш куни камида 1 соатга қисқартирилади.

custom img

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан ушланди

Улар келиб тушган мурожаат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига пора талаб қилгани аниқланди.

custom img

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилиши мумкин

Бир қатор устувор соҳалар учун илмий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф этилди.

custom img

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиши вақтлари эълон қилинди

Тошкентдаги масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш эрталаб соат 05:10 да бошланади.

custom img

ОАК фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Шунингдек, диссертация ҳимояси жараёнларининг 50 фоизини рақамлаштириш ҳамда ортиқча бюрократик талабларни бекор қилиш таклиф этилди.

custom img

Бир пайтлар Фарғонанинг юраги бўлган Ахсикент бугун қандай кўринишда?

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида, Сирдарёнинг сокин оқими бўйида қад ростлаган Ахсикент харобалари бугун ҳам ўтмишнинг улуғ ҳикояларини сўзлаб туради.

custom img

Сенатор ёшлар бандлиги ва ижтимоий ҳимояси юзасидан сенаторга сенатор сўрови юборди

Сенатор Ёшлар ишлари агентлигидан вояга етмаганлар ишсизлиги сабаблари, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳамда идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот сўради.

custom img

Қашқадарёда чўкаётган болани қутқарган ФВВ ходими "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди

ФВВ ходими  Ҳусниддин Шарапов воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"