Спорт

Мэнни Пакьяо боксдаги фаолиятини якунлади (видео)

Бокс бўйича 8 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо Toni Talks кўрсатувида спорт фаолиятини якунлаганини тасдиқлади.

Мэнни Пакьяо боксдаги фаолиятини якунлади (видео)

 

 

Боксчи  рингдаги охирги жангини 2021 йил 22 августда WBA’нинг суперчемпион унвони учун кубалик Йорденис Угасга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган. Бу Пакьяонинг 2019 йил июль ойида WBA чемпионлик камари учун Кейт Турманни мағлубиятга учратганидан кейинги биринчи жанг эди.

 

“Боксчилик фаолиятим якунланди, мен бу қарорни бокс билан анчадан бери шуғулланишим ва оилам менга у билан етарлича шуғулланганимни айтаётгани сабабли қабул қилдим. Мен Филиппин президенти лавозими учун кураш олиб боришга чорловни кўрқмай қабул қиламан. Бизга тараққиёт керак, биз камбағалликни енгишимиз лозим. Бизга ҳукуматимиз халққа ҳалол ва очиқ-ойдин хизмат қилиши керак. Мавриди келди ва мен ўз зиммамга етакчилик юкини олишга тайёрман”, дейди  боксчи.

 

Айни вақтда Пакьяо Филиппин сенати аъзоси ҳисобланади, унинг ваколатлари муддати 2022 йилда якунланади.

 

Ҳозирда Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳисобланади. Мамлакат конституциясига кўра, Дутерте иккинчи муддатга президент лавозимини эгаллай олмайди. Шу сабабли у бўлғуси сайловларда вице-президент лавозими учун курашмоқчи.

 

Маълумот учун, Мэнни Пакьяо икки йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтди. Танаффусдан сўнгги илк рингида мағлубиятга учради. Кубалик Йорденис Угас бир овоздан қабул қилинган қарор билан ғалаба қозониб, WBA (супер) вазн тоифасида чемпионлик унвонини сақлаб қолди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саккизта вазн бўйича бокс собиқ чемпиони Мэнни Пакьяо ва WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Эррол Спенс ўртасидаги жанг бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"