Жаҳон

Россиялик хакерлар Америка компаниясидан 5,9 миллион доллар талаб қилди

Россиялик хакерлардан иборат BlackMatter кибер гуруҳи Американинг йирик дон ва гўшт етказиб берувчиси “New Cooperative”га ҳужум қилди. Хакерлар озиқ-овқат компаниясидан 5,9 миллион доллар талаб қилган. Бу ҳақда “The Washington Post” ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Россиялик хакерлар Америка компаниясидан 5,9 миллион доллар талаб қилди

 

 

Хакерлар компаниянинг компютерларини блокировка қилиш учун вируслардан фойдаланган. Шунингдек, улар ўғирланган технология маълумотларини ошкор қилиш билан таҳдид қилди. Пул 25 сентябргача тўланиши керак.

 

Нашрнинг қайд этишича, “New Cooperative” баъзи тизим ва операцияларни қайта тиклашга муваффақ бўлган. Бироқ эҳтиёт чораси сифатида компаниянинг компютер тармоқлари узилган, бу унинг ишини анча мураккаблаштиради.

 

Газетанинг ёзишича, компания вакиллари хакерлар билан музокара ўтказишга уринган. Бу музокаралар қандай якунлангани тўғрисида маълумот йўқ.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

custom img

КХДР Жанубий Корея билан бирлашиш сиёсатига оид бандни бекор қилди

Низомдан Жанубий Корея билан бирлашиш масаласидан ташқари, Жанубий Кореяда жойлашган АҚШ ҳарбий кучлари ҳамда “ташқи кучлар”га оид айрим ҳаволалар ҳам олиб ташланган.

custom img

Зеленский ва унинг оиласига умрбод давлат ҳимояси берилиши таклиф қилинди

Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида фаолият юритган айрим юқори мартабали мансабдор шахсларга ҳам давлат ҳимояси берилиши мумкин.

custom img

Музокара бўлиши учун Эрон кемаларга ҳужум қилмасин — АҚШ

Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши олти ойдан ошди. Бироқ можаро ҳали ҳам якунланмаган ва унинг кўлами янги йўналишлар билан кенгайиб бормоқда. Томонлар ўртасида ҳарбий зарбалар давом этаётган бир пайтда, музокаралар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози устидан назорат масалалари ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

custom img

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди

E-9 визаси билан ишлаётган фуқаролар учун иш жойини ўзгартиришдаги айрим маъмурий чекловлар олиб ташланди.

custom img

Непалда сув тошқинлари оқибатида етказилган зарар 2,56 млрд доллардан ошди

Зарар миқдорига уй-жойлар, мулк ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши билан боғлиқ йўқотишлар киритилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"