Жамият

Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни 83 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни 83 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

 

 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, тадбирда фуқаро Р.Э. бошқа бир фуқаро Ш.га ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништириб, унга “Али” исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 83 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Аввалроқ Сурхондарёда талабаларни 5,4 млн сўмга чув тушириб кетган шахс ҳамда Андижон ва Хоразм вилоятларида абитуриентларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба қўлга олинганди. Шунингдек, Бухорода тиббиёт коллежига 400 доллар эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни 83 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди | Zamon.uz