Жаҳон

РФда Ўзбекистон фуқароси Украина фойдасига жосуслик қилишда айбланмоқда

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. У Украина махсус хизматлари билан ҳамкорликда айбланмоқда.

РФда Ўзбекистон фуқароси Украина фойдасига жосуслик қилишда айбланмоқда

 

 

Маълум қилинишича, Россия ФХХ Брянск вилояти бўйича чегара бошқармаси ходимлари Украина билан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросини гиёҳвандликдан мастлик аломатлари билан қўлга олган.
Тинтув ўтказилганда ундан фото, видео ва аудиофиксация қилиш учун махсус техник воситалар, шунингдек, катта эҳтимол билан кукун кўринишида гиёҳванд модда топилган. 


Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу шахс 2019 йилдан бери Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилиб келаётгани аниқланган.  У Россияга ноқонуний мигрант кўринишида киришга ҳаракат қилган. Хусусан, жиноий доиралар вакиллари билан боғланиб, 27 минг гривен пул мукофоти эвазига унга Россия ҳудудига ноқонуний ўтишда ёрдам беришни сўраган. 


Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ўз навбатида, Украина хавфсизлик хизмати ҳам чегара бузган шахсни қайтаришни сўраган. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Си Цзиньпин Яқин Шарқда янги хавфсизлик тизимини яратишга чақирди

Си Цзиньпин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувда минтақа давлатлари ўз тақдирини ўзи белгилаши кераклигини таъкидлади.

custom img

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон кузги мавсумда россиялик сайёҳлар орасида авиачипта харидлари энг кўп ошган хорижий йўналишга айланди.

custom img

Дания илк бор Гренландияга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборди

Даниянинг Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш қарори АҚШнинг Гренландияга даъволари фонида амалга оширилмоқда.

custom img

Россия Эронга гипертовушли қанотли ракеталар ишлаб чиқишда яширинча ёрдам берган — FT

Теҳрон Россия кўмагида яратилган ракетани синовдан ўтказган, бироқ уни қуролли кучлар таркибига қабул қилгани номаълум.

custom img

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Энди 30 кундан ортиқ қолувчилар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

custom img

Туркия авиакомпаниялари Москвага айрим рейсларни вақтинча бекор қилди

Бунга Внуково аэропортидаги вақтинчалик чекловлар сабаб бўлган.

custom img

“Ёлғон гапириш айрим эронликлар учун динининг бир қисми” – АҚШ Вакиллар палатаси спикери

Спикер Трампнинг Эронга қарши уруш бошлаш қарорини ҳимоя қилиб, Теҳрон билан музокараларда ишонч йўқлигини айтди.

custom img

"Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда" — Зеленский

Украина президенти Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган авиакомпанияларни дрон ҳужумлари сабаб хавф кучаяётганидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"