Жаҳон

Афғонистонлик муфтий: толиблар маҳаллий имомларни қийнамоқда

Толиблар афғон уламоларини қийноққа солаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда афғонистонлик муфтий Абдулқодир (исми-шарифи ўзгартирилган) “lenta.ru” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Афғонистонлик муфтий: толиблар маҳаллий имомларни қийнамоқда

 

 

Муфтийнинг сўзларига кўра, “Толибон” жангарилари ҳатто Афғонистон уламолари раисини ҳам қамоққа олган. У маълум муддатдан сўнг қўйиб юборилган. Шундай бўлса-да, бундай ҳолатларнинг содир бўлиши хавотирли.

 

“Толибларнинг уламоларга энг асосий даъвоси — биз уларни олдинги ҳукумат билан курашиб, қўллаб-қувватламадик. Эндиликда кўплаб имомлар қочиб кетган”, — дейди Абдулқодир.

 

Унинг ўзи ҳам яшириниб юрганини айтган: ҳозирда муфтий ва оиласи бошқа-бошқа вилоятда истиқомат қилмоқда.

 

Шунингдек, у Афғонистонда Ислом дини билан вазият юзасидан хавотир билдирди: толиблар ҳокимиятни эгаллагач, турли экстремистик гуруҳлар фаоллашди.

 

“Бундай шароитда дин террорчилар қўлида ўйинчоққа айланади. Ундан уруш ва қотиликка баҳона сифатида фойдаланишади”, — деган муфтий.

 

АҚШ ва Ғарб қўшинлари олиб чиқилиши ортидан Афғонистонда “Толибон” ҳаракати фаоллашди.15 август куни улар Кобулни жангсиз эгаллаб, марказий ҳокимиятни қўлга киритди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Покистон Афғонистондаги янги ҳукуматга ёрдам беришга чақирганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"