Сиёсат

"Оқкўнгил наманганлик юртдошларимизнинг ишончи ва ёрдамига таянаман" – Шавкат Мирзиёев

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 27 сентябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Оқкўнгил наманганлик юртдошларимизнинг ишончи ва ёрдамига таянаман" – Шавкат Мирзиёев

 

 

Қайд этилишича, учрашувни номзоднинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили И.Нажмиддинов очди.  

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди. 

 

Бу дастур барча соҳаларни қамраб олган ўнта устувор йўналишдан иборат. Жумладан, илм ва инновацияларга асосланган янги иқтисодиётни барпо этиш, фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак орқали камбағалликни қисқартириш, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, таълим сифатини кучайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш, халқчил ва инсонпарвар давлат бошқаруви тизимини шакллантириш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юритиш, маданий-маънавий соҳаларни юксалтириш бўйича режалар бегиланган.

 

Охирги беш йилда Наманган вилоятида маҳаллий саноат қарийб 2 баробарга ўсгани, жами 277 мингта янги иш ўрни яратилгани қайд этилди. Шу билан бирга, аҳолининг яшаши ва ишлаши учун шароитларни яхшилаш бўйича долзарб масалалар кўп.

 

Номзоднинг дастурида келгуси беш йилда Наманган вилоятида 400 мингта янги иш ўрни яратиш, аҳоли даромадини камида 2 бараварга ошириб, камбағалликни 2 бараварга қисқартириш устувор вазифа сифатида белгиланган.

 

Хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 164 минг иш ўрни ташкил этиш мўлжалланган. Вилоятда “драйвер” бўлган тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш материаллари, мебелсозлик каби соҳаларда 7 миллиард долларлик 10 мингдан зиёд инвестиция лойиҳасини амалга ошириш орқали 150 мингта янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

 

Хизматлар соҳасининг асосий “ўсиш нуқталари” ички ва ташқи туризм, савдо ва логистика йўналишлари бўлиши таъкидланди. Наманган вилоятини йилига ўртача 1,5 миллион нафар сайёҳларни қабул қилувчи марказга айлантириш мумкинлиги айтилди.

 

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар давом эттирилиб, 80 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланади. 11 минг гектардан зиёд майдон аҳолига очиқ танлов асосида, узоқ муддатли ижарага берилади.

 

Маърузада уй-жой қуриш, йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, вилоятда келгуси беш йилда жами 16 минг хонадонли 700 та кўп қаватли уй қурилади. Марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 85 фоизга етказилади. Янги шифохоналар ташкил этилиб, аҳолига юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилади.

 

Наманганда келгуси беш йилда 7 та олийгоҳ ташкил этилиб, жами олий ўқув юртлари сони 10 тага етказилади. Ибрат ижод мактаби негизида Чет тиллар олийгоҳи ташкил этилади.

 

– Мен оддий зиёли оиласида улғайганман, инсон ҳаётда ўз мақсадига эришиш учун тинимсиз ҳаракат қилиши, қийинчилик ва муаммолардан қўрқмаслиги кераклигини чуқур англайман. Бу борада бутун халқимиз қатори юраги тоза, оқкўнгил наманганлик юртдошларимизнинг ишончи ва ёрдамига таянаман, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Учрашувда партия вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга даъват этди.

 

Бундан аввалроқ Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Юксалиш” саноат шаҳарчасида бўлиб, “Glass еxpo” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишгани, Наманганда биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳақида сўзлагани, Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини муносиб нишонланиши, ҳамда Наманганда тиббиётни яхшилашга қаратилган режалар эълон қилинганди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида бўлиши тўғрисида хабар берилганди. 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

"Оқкўнгил наманганлик юртдошларимизнинг ишончи ва ёрдамига таянаман" – Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz