Сиёсат

"Вилоятда канализация ва иссиқлик таъминоти тизимлари етарли ривожланмаган" — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

"Вилоятда канализация ва иссиқлик таъминоти тизимлари етарли ривожланмаган" — Шавкат Мирзиёев

 

 

Президент Фарғонадаги энг долзарб масалаларни санади:

 

- Вилоят аҳолиси сони ва унинг ўсиш суръати бўйича мамлакатимизда энг юқори ўринларни эгаллайди (аҳоли сони 3 миллион 850 минг нафар). Бугунги кунда 20 мингга яқин оила уй-жойга муҳтож.

- Ҳар йили 30 мингдан зиёд янги оилалар ташкил бўлиши ҳам уй-жойга бўлган талабни оширмоқда.

- Сўх, Олтиариқ, Тошлоқ, Қувада ичимлик суви таъминоти даражаси 50 фоиздан паст. Риштон, Бешариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Ўзбекистон туманларида ҳам, аҳвол яхши эмас.

-Вилоятда канализация ва иссиқлик таъминоти тизимлари етарли ривожланмаган.

- Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Қувасой шаҳарларининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизими кўп йиллар маблағ ажратилмагани оқибатида издан чиққан.

- 9 минг километр ички йўллар таъмирталаб аҳволда.

- Сўнгги беш йилда вилоятда электр энергияси истеъмоли 1,3 баробарга ошгани боис, электр тармоқлари, трансформатор ва подстанцияларнинг 40 фоизи таъмирга муҳтож.

- Аҳолининг 1 миллион нафарида турли хил сурункали касалликлар мавжуд (республика

ҳудудлари орасида 1-ўрин).

- 236 та мактабнинг юкламаси қувватларидан анча юқори. Келгуси беш йилда ўқувчилар сони 62 мингтага кўпаяди.

- Вилоятда 160 мингдан зиёд аҳоли ишсиз бўлиб, ҳар йили меҳнат бозорига қўшимча 50 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 110 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

 

 Бундан аввалроқ Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Юксалиш” саноат шаҳарчасида бўлиб, “Glass еxpo” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишгани, Наманганда биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳақида сўзлагани, Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини муносиб нишонланиши, ҳамда Наманганда тиббиётни яхшилашга қаратилган режалар эълон қилинганди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида бўлиши тўғрисида хабар берилганди. 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

"Вилоятда канализация ва иссиқлик таъминоти тизимлари етарли ривожланмаган" — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz