Жаҳон

ЖССТ раҳбари вакциналар тақсимотидаги адолатсизликка эътибор қаратди

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Covid-19' га қарши вакциналарнинг нотенг тақсимланганига эътибор қаратди. У бу ҳақда Бутунжаҳон лидерлари форумида айтиб ўтган.

ЖССТ раҳбари вакциналар тақсимотидаги адолатсизликка эътибор қаратди

 

 

Гебрейесус ҳозирга қадар Ер шари аҳолисининг учдан бири тўлиқ эмланганини ва умумий ҳисобда 6 миллиард доза вакцина қўлланганини маълум қилди. Шу билан бирга вакцинанинг 75 фоизини юқори даражадаги даромадли давлатлар аҳолиси олгани таъкидланди. Қашшоқ давлатлар эса бутун жаҳондаги вакциналарнинг 0.5 фоизини қўлга киритган. Унинг сўзларига кўра, бутун Африка қитъасида бор йўғи 4 фоиз аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

 

Гебрейесус ЖССТнинг асосий мақсадини эслатиб ўтди. Унга кўра, ташкилот 2021 йил охирига қадар сайёранинг 40 фоиз аҳолисини, 2022 йил охиригача эса 70 фоиз аҳолисини тўлиқ вакцинациядан ўтказмоқчи. Бунинг учун жараёнга вакциналарнинг глобал миқиёсда етказиб берадиган компаниялар ва давлатлар ўз ҳиссасини қўшиши керак.

 

Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг келиб чиқиши бўйича янги текширув ўтказмоқчи экани  ҳамда Ухань лабораториясида 2018 йилдаёқ вирус билан боғлиқ синовлар ўтказилгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

АҚШ Эроннинг ҳарбий обектларига зарбалар берди

Вашингтон Аpache вертолёти билан боғлиқ ҳодисага жавобан янги ҳарбий амалиёт ўтказди.

custom img

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

custom img

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

custom img

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари бир вақтда чет элда бўлиши тақиқланди

Шунингдек, хорижий давлат раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи ваколат муддати давомида фақат бир марта амалга оширилади.

custom img

Италияда Исроил вазирига нисбатан тергов бошланди

Тергов Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида йўлга чиққан “Сумуд” флотилиясининг қўлга олиниши билан боғлиқ.

custom img

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Тақиқни бузган амалдорлар ҳарбий судга тортилиши мумкин.

custom img

Путинни ҳибсга олиш ордерини берган прокурор ишдан олинди

Халқаро Жиноят Суди прокурори жинсий зўравонликда айбланмоқда.

custom img

Эрон билан келишув 2 ҳафта ичида якунланиши мумкин — Трамп

АҚШ президентининг таъкидлашича, Вашингтон ва Теҳрон ядровий келишув бўйича якуний босқичга яқинлашган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"