Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Тошкент иқтисодий форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

 

 

Учрашувда Ўзбекистон ва ушбу етакчи халқаро молия институти ўртасидаги стратегик шерикликнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Банк делегациясининг жорий йил май ойида мамлакатимизга ташрифидан кейинги даврда ўзаро ҳамкорликда эришилган амалий натижалар мамнуният билан қайд этилди.

 

Хусусан, қўшма “йўл харита”си қабул қилинди ва бугунги кунда муваффақиятли амалга оширилмоқда, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлари шакллантирилди.

 

Ўрта шаҳарларни ривожлантириш, электр энергетикаси тармоғини модернизация қилиш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли шартларда қарз тақдим этиш маъқулланди.

 

 

Умуман олганда, бугунги кунда Жаҳон банкининг 4,8 миллиард долларлик молиявий ресурсларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган 26 та лойиҳа ҳамкорлик портфелини ташкил этади.

 

Шунингдек, камбағалликка қарши курашишнинг методологик асосларини тайёрлаш, хусусий секторнинг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, давлат корхоналари ислоҳотини давом эттириш ва Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларнинг натижалари кўриб чиқилди.

 

Жаҳон банки ташаббуси билан ишга туширилган халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик бўйича “Мамлакат платформаси” ўз самараларини бераётгани таъкидланди.

 

Вице-президент Анна Бьерде Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг боришини юксак баҳолади, улар ортга қайтмас тус олганини қайд этди.

 

Жаҳон банки мамлакатимизда турмуш даражаси ва сифатини юксалтиришга қаратилган янгиланишларга кўмакни кенгайтиришга тайёр эканлиги таъкидланди.

 

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг янги беш йиллик дастурини тайёрлаш ва қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

 

Бу борада камбағалликни қисқартириш, таълим ва ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, рақамлаштириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш, давлат корхоналари трансформациясини давом эттириш, ҳудудларда индустриаллашувни тезлаштириш ва инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалигини, шу жумладан инновациялар ва томчилаб суғориш технологиясини кенг жорий қилиш орқали жадал ривожлантириш каби стратегик йўналишлар устувор масалалар сифатида белгилаб олинди.

 

Жаҳон банки вакилларининг минтақада тадбиркор-аёллар мулоқоти бўйича янги кўп томонлама платформани шакллантириш борасидаги ташаббуси қўллаб-қувватланди.

 

Бўлажак тадбир ва мулоқотлар режаси кўриб чиқилди, қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришнинг биринчи галдаги чоралари келишиб олинди.

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро молия корпорацияси бошқарувчи директори Махтар Диоп бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.