энг долзарб

14-20 октябрь кунлари президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади

2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади, дея хабар бермоқда Марказий сайлов комиссияси.

14-20 октябрь кунлари президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади

 

 

Маълум қилинишича, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

 

Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади. 

 

Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайловда республикадаги 5 та партиядан президентликка номзодлар иштирок этиши тасдиқланди. 

 

Аввалроқ сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлаш таклифи, МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров президент сайловларида қатнашадиган номзодларга нисбатан қонунчиликда белгиланган талабларда ўзгариш йўқлиги, шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар президент сайловида қандай иштирок этиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"