Жамият

Наманганда 35 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёллар аниқланди

Қайд этилишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро туман ички ишлар идорсига шу йил 28 сентябрь куни соат 10:00 да яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс ҳовлисига очиқ қолган дарвозахона орқали кириб, ётоқхонасидаги умумий нархи 35 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетгани ҳақида мурожаат қилган.

Наманганда 35 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёллар аниқланди

 

 

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 1987, 1989, 1987 ҳамда 2007 йилда туғилган аёллар содир этганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 сентябрь куни Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Аввалроқ Деновда пул ўғирлаган фуқаро ушлангани ва  бухоролик ҳамшира аёл хонадонга ўғирликка тушгани хабар қилинганди. Шу билан бирга, шарбат тайёрлаш қурилмаси ичига яширинган тилла ва заргарлик буюмлари фош қилингани ҳамда Туркияга келин бўлган ўзбек қизи тиллаларни олиб уйидан қочиб кетгани ҳақида хабар қилинганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Наманганда 35 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёллар аниқланди | Zamon.uz