Ўзбекистон

Ўзбекистонга саратон касалликларини даволашда ёрдам берилади

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) саратонни даволаш ҳаракат дастури (imPACT mission) доирасида Ўзбекистонга комплекс миссия юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА мамлакатимизнинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси манбасига таяниб хабар бермоқда.

Ўзбекистонга саратон касалликларини даволашда ёрдам берилади

 

 

Таъкидланишича, imPACT ваколатхоналари АЭХАга аъзо давлатларга саратонни даволаш соҳасида ўз миллий салоҳиятини баҳолаш ва бу соҳадаги мавжуд муаммоларга самарали жавоб бериш учун эҳтиёжларни ва устувор чора-тадбирларни аниқлашга кўмаклашади.

 

Асосий миссияга тайёргарлик кўриш учун АЭХА мутахассислари 5-8 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг турли бўлинмаларида музокаралар ўтказилади. ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан бўлажак эксперт миссияси масалалари муҳокама қилинади.

 

Ислом тараққиёт банки лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти ва Наманган вилояти филиаллари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси сентябрь ойининг охирида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош конференциясида иштироки доирасида АЭХА бош директори Рафаэль Гросси билан учрашган эди. Учрашувда Ўзбекистон онкологик касалликларни даволаш дастурини ишлаб чиқиш бўйича муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйгани, унинг доирасида АЭХА кўмагида Тошкент, Бухоро ва Наманган шаҳарларидаги клиникаларга замонавий ускуналар етказиб берилгани эътироф этилди. Рафаэль Гросси Агентлик Ислом тараққиёт банки маблағларини республикага жалб этишни режалаштираётгани, бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, наманганлик олимлар саратон хасталигига шифо бўлувчи ўсимлик навини яратишга муваффақ бўлганди.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш амалиёти йўлга қўйилиши ҳамда спиртли ичимлик ичиш саратонга олиб келиши аниқлангани ҳақида хабар берилди.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Сурхондарёда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб олиб кириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Энди икки ёки ундан ортиқ фаол моддали дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган тоифага киритилилади.

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Кадрлар етишмаётган шимолий ҳудудларда ўзбекистонлик кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг токдан 3 млрд сўмдан зиёд қарзи мавжуд бўлган.

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Ижро ҳужжатига кўра, фермер хўжалигидан электр таъминотчи корхонаси фойдасига 670 млн сўм ундириш белгиланган.

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Ўзбекистонда шаҳвоний шилқимлик тушунчасига қонуний таъриф берилди ва иш берувчиларнинг бу борадаги мажбуриятлари белгиланди.