Жаҳон

Ғарб ҳам "Толибон" билан мулоқотни йўлга қўймоқда: Британия махсус вакили Афғонистонга келди

Буюк Британия бош вазирининг Афғонистон бўйича махсус вакили “Толибон” ҳукумати раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Абдулқаҳҳор Балхий маълум қилди.

Ғарб ҳам "Толибон" билан мулоқотни йўлга қўймоқда: Британия махсус вакили Афғонистонга келди

 

 

Британия бош вазири махсус вакили Саймон Гасс 5 октябрь куни Афғонистонга ташриф буюрган. У бош вазирнинг биринчи ва иккинчи ўринбосарлари Мулла Бародар ва Абдусалом Ханафий, шунингдек, ташқи ишлар вазири Амирхон Мутаққий билан учрашган.

 

 Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги учрашувда гуманитар инқироз, терроризмга қарши кураш, аёллар ва диний ҳамда миллий озчилик ҳуқуқлари масалалари кўтарилганини маълум қилди. Бундан ташқари Гасс толибларни Афғонистонни тарк этиш истагида бўлганларга тўсқинлик қилмасликка чақирди.

 

“Толибон” ўз навбатида барча давлатлар, хусусан, Буюк Британия билан муносабатлар яхшиланишидан манфаатдор эканини таъкидлаган. Аммо бунинг учун Британия ҳам конструктив қадамлар ташланиши зарурлигини қайд этган.

 

Буюк Британия ўз расмий вакилини “Толибон” ҳузурига жўнатган биринчи Ғарб давлати бўлди. Ҳаракат бундан аввал бошқа давлат элчи ва расмийлари билан учрашган бўлса-да, улар орасида Европа вакиллари йўқ эди. Британия бош вазири Борис Жонсон толибларни қонуний ҳукумат сифатида тан олмаслигини айтган. Аммо бошқа Европа раҳбарлари қатори у ҳам ишчи алоқалар сақлаб қолиниши муҳим эканини таъкидлаган.

Бундан аввал Германия Афғонистондаги ҳарбий миссияси учун қанча маблағ сарфлагани ҳамда Кобулда портлаш содир этилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.