Жаҳон

Коронавирус Ухань шаҳрида 2019 йилнинг ёзидаёқ тарқалган бўлиши мумкин

Коронавирус Ухань шаҳрида 2019 йилнинг ёзидаёқ тарқалган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Telgraph” газетаси “Internet 2.0” киберхавфсизлик бўйича компания маълумотларига таяниб хабар берди.

Коронавирус Ухань шаҳрида 2019 йилнинг ёзидаёқ тарқалган бўлиши мумкин

 

 

“Internet 2.0” маркази Ухань шаҳри билан Хубэй провинциясининг ПЦР-лаборатория  бўйича тузган шартномалари бўйича суриштирув ўтказган. Унда айтилишича, 2019 йилда лаборатория учун 2018 йилдагига нисбатан 2 баробар кўп маблағ сарфланган.

 

Суриштурув муаллифлари 2019 йил ёзида ПЦР-лабораториялар учун харажат кескин ошганини таъкидлаган. Бу даврга келиб турли ташкилотлар томонидан лабораторияларга буюртмаларнинг кўпайгани қайд этилган. Улар орасида Ухандаги ҳарбий шифохона, Ухань вирусология институти ва Ухань илмий техника университетлари ҳам бўлган.

 

"Биз ўрганилган маълумотларга асосланиб, коронавирус Уханда 2019 йилнинг ёзидаёқ тарқалиб кетган, деган хулосага келдик. Май ойида харажатларнинг ошишига қараганда айнан шу пайт коронавирус тарқалишининг бошланғич даври бўлган", – дейилади тадқиқотда.

 

Aввалроқ АҚШ махсус хизматлари коронавирус келиб чиқиши бўйича Жозеф Байденга ҳисобот тақдим этганди. Шунингдек, ЖССТ вирус келиб чиқиши бўйича янги текширув ўтказмоқчи экани хабар қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Россия Константиновка эгалланганини маълум қилди

Путин шаҳарнинг эгалланишини стратегик ютуқ сифатида баҳолади.

custom img

АҚШдаги савдо марказида юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, қуролли можаро бир-бирини таниган икки гуруҳ ёшлар ўртасидаги жанжал оқибатида юзага келган.

custom img

Европадаги жазирама қурбонлари сони 3 700 нафарга етди

Энг кўп ўлим ҳолати Францияда қайд этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларда бир ҳафталик танаффус қилди — Трамп

Вашингтон Эрон билан музокараларни марҳум Олий раҳбарнинг дафн маросими сабаб вақтинча кечиктирди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2 645 кишига етди

Табиий офат оқибатида 15 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолган.

custom img

Россия Украинага ҳаво ҳужумлари уюштирди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатда кўп қаватли уй, дўкон ва йўл инфратузилмасига зарар етган.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"