Сиёсат

Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатасининг конгрессменлар Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгердан иборат делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменларини қабул қилди

 

 

АҚШ делегацияси икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир келишувлар доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

 

Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

 

Давлатимиз раҳбари парламентлар даражасидаги фаол алоқалар ва самарали алмашинувларни, улар Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётганини юксак баҳолади.

 

 

АҚШ Конгрессида ташкил этилган Ўзбекистон бўйича кокус – дўстликни мустаҳкамлаш ва конструктив мулоқотни илгари суриш бўйича парламент гуруҳининг нуфузи ортиб бормоқда, фаолияти кенгаймоқда. Бугунги кунда Кокус томонидан кўп қиррали ҳамкорликни ва мамлакатимиздаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар илгари сурилган.

 

Конгрессменлар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар стратегияси мамлакат барқарор тараққиётининг муҳим омили экани ҳамда унинг халқаро майдондаги обрўси сезиларли даражада юксалишига хизмат қилганини алоҳида таъкидладилар.

 

 

Шунингдек, Афғонистондаги инсонпарварлик операциялари қўллаб-қувватлангани учун самимий миннатдорлик билдирилди.

 

Суҳбат чоғида парламентлараро йўналиш билан бир қаторда АҚШ делегацияси аъзолари вакиллик қилаётган етакчи штатлар - Небраска, Колорадо ва Техас билан ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.

 

 

Инновациялар ва саноат технологиялари, IT соҳаси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика, соғлиқни сақлаш ва таълимда кооперацияни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

Учрашув якунида қўшма “йўл харита”сини тайёрлаш ва ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

 

 

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде ҳамда Халқаро молия корпорацияси бошқарувчи директори Махтар Диоп бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменларини қабул қилди | Zamon.uz