Спорт

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бронза медаль билан бошланди

Хабарингиз бор, Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилди.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бронза медаль билан бошланди

 

 

Ушбу баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалини қўлга киритди. Унда ҳамюртимиз Ҳусинбой Матрасулов бронза медалига сазовор бўлди.

 

61 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Матрасулов даст кўтаришда 119 кг натижа кўрсатиб, мазкур йўналиш бўйича учинчи натижани қайд этди. Қолаверса,  силтаб кўтаришда 133 кг, икки кураш бўйича эса 252 кг кўрсаткич билан мусобақани якунлади.

 

Афсуски, кейинги икки дастур бўйича  қайд этилган натижалар совринли ўринлар учун бироз камлик қилди.

 

Аввалроқ Токио-2020  олимпиада мусобақаларида оғир атлетика бўйича ўзбекистонлик Муаттар Набиева рекорд натижа қайд этгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.