Спорт

Самбочиларимиз Татаристондан учта медаль билан қайтди

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган самбо бўйича “Татаристон Республикаси Президенти кубоги” халқаро турнирида самбочиларимиз учта медални қўлга киритиб, юртимизга қайтиб келди.

Самбочиларимиз Татаристондан учта медаль билан қайтди

 

Тўртинчи маротаба ташкил этилган мазкур мусобақада дунёнинг 15 та мамлакатидан 207 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб борди. Қувонарлиси, халқаро турнир якунига кўра, уч нафар самбочимиз совриндорлар сафидан жой олди.

 

Мусобақада -79 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Хожимаматов финалгача етиб борди ва кумуш медаль соҳиби бўлди. -98 кг вазнли самбочимиз Неъмат Ёқубов ҳам турнирнинг кумуш медалини қўлга киритди.  Жанговар самбо баҳсларида эса -71 кг вазн тоифасида қатнашган яна бир ҳамюртимиз Санъат Исманов жамоамизга бронза медалини тақдим этди.

 

Аввалроқ, дзюдо бўйича спортчиларимиз 5 та медални қўлга киритгани ва боксчи қизларимиз Болгариядаги халқаро турнирга йўл олгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Конор Макгрегор UFC'га қайтиш учун рухсат олди

Макгерогор навбатдаги жангини 11 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 330 турнирида ўтказади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди

“Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия лига кубоги соҳиби бўлди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов бугун “Манчестер Сити” сафида илк совринини қўлга киритиши мумкин

“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"