энг долзарб

Ижтимоий тармоқларга шахсий маълумотларни қўйишда эҳтиёт бўлинг — ИИВ

Сўнгги вақтларда Telegram ижтимоий тармоғида товламачилик йўли орқали  даромад орттириш мақсадида  айрим шахслар ижтимоий муҳандислик услуби билан фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни (фотосурати, исми, шарифи, телефони, манзили ва бошқалар) тўплаб, кейинчалик уларни шаъни ва обрўсига путур етказувчи “пост”лар кўринишида ижтимоий тармоқларда тарқатмоқда.

Ижтимоий тармоқларга шахсий маълумотларни қўйишда эҳтиёт бўлинг — ИИВ

 

 Сўнгра бу маълумотларни тарқатмаслик эвазига пул маблағларини талаб қилаётганлиги кузатилмоқда.

 

Ҳозирда бундай каналлардан бир нечтаси аниқланган ҳамда уларни юритувчилар хориж давлатларидан туриб фаолият кўрсатишади.

 

Ички ишлар вазирлиги томонидан ушбу ва бошқа турдаги жиноий фаолият билан шуғулланувчи барча каналларнинг  эгалари электрон манзиллари аниқланиб, ўрнатилган тартибда терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.

 

Текширув якунлари натижасида товламачилик қилаётган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилади.

 

Аммо ҳозирги кунда мазкур жиноий каналларни блоклашнинг техник имкониятлари мавжуд эмас. Шунинг учун каналлар номи ошкор этилмайди.

 

Аввалроқ, Facebook'да Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб фирибгарлик қилган  ҳамда Пешку туманида ижтимоий тармоқ орқали ўғирлик қилган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. 

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқларга шахсий маълумотларни қўйишда эҳтиёт бўлинг — ИИВ | Zamon.uz