Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди
Бугун, 8 октябрь куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент тумани "Сиҳатгоҳ" кўчасида бир-бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва салкам 1 соат ичида ёнғин батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ёнғин натижасида "Сиҳатгоҳ" кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган иморатларининг тахминан 250-300 кв.М майдони яъни том, шифт қисмлари ва уй-жиҳозлари ёнган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги хонадонларнинг бирида, Наманганда газ қуйиш шахобчасида ҳамда Тошкентда ошхоналарнинг бирида ёнғин бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







