0

Cирдарёда қўлга олинган ҳоким ўринбосари ва унинг ҳамтовоғига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Сўнгги пайтларда фирибгарлик орқали мўмай даромад топиш илинжида жиноятларга қўл ураётганлар кўпайиб бормоқда. Ҳаётда шундай қинғир ишлар бўладики, у ҳақда эшитган вақтимизда беихтиёр: "туппа-тузук одам эди-ку, нима "жин уриб" номақбул ишларни қилибди?" — дея ҳайрон қоламиз. Аслида бунинг сабаби нафс балосига ва осон бойлик орттиришга бориб тақалади.

Cирдарёда қўлга олинган ҳоким ўринбосари ва унинг ҳамтовоғига нисбатан суд ҳукми ўқилди

 

 

Қайд этилишича, М.Холбековнинг аризасига асосан шу куни тезкор тадбир давом эттирилиб, Гулистон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Салиметов фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро М.Каримовани Гулистон тумани, "Юлдуз" мавзесида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олиши учун рўйхатга қўйиб, ёрдам бериш эвазига олдиндан талаб қилган 400 АҚШ долларини М.Холбековдан Сирдарё вилояти Товар хом-ашё биржаси биноси яқинида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Суд томонидан Б.Салиметовга ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми "в" банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 2 йил 6 ой муддатга давлат органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида (73.500.000) сўм жарима жазоси бергиланди. М.Холбековга эса ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми "б" банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45, 59, 61-моддалари тартибида 2 йил муддатга давлат органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил 2 ой озодликни чеклаш жазосини тайинланди.

 

Алдов ва фириб йўли билан топилган бойлик Б.Салиметов ва М.Холбековга буюрмади. Улар топган-обрўсини тушириб, эл-юрт олдида уятга қолди.

 

Аввалроқ Бухоро шаҳар ҳокимлиги собиқ мулозими фирибгарликка қўл ургани, Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора олаётганда ушлангани ҳамда Бухорода ҳокимлик захирасидаги ерни 8 000 АҚШ долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Cирдарёда қўлга олинган ҳоким ўринбосари ва унинг ҳамтовоғига нисбатан суд ҳукми ўқилди