Жамият

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт қатнови вақтинча чекланади

Пойтахтимизда триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт қатнови вақтинча чекланади

 

 

Шу муносабат билан йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун 9 октябрь куни соат 06:00 дан 18:00 гача ва 10 октябрь куни соат 06:00 дан 15:00 га қадар вақтинча ёпилади.

 

Ушбу кўчалар:

 

  • КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан — Ч.Айтматов кўчасигача;
  • КХАЙ ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмасидан — Осиё ва Ч.Айтматов кўчалари кесишмасигача.

 

"Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган", — дейилади хабарда.

 

 Аввалроқ Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида "SKY CAMP" марафони ўтказилиши, Миробод туманидаги баъзи кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча чекланиши ҳамда Қашқадарёдаги довон икки кунга ёпилгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт қатнови вақтинча чекланади | Zamon.uz