Жаҳон

Instagram фойдаланувчиларига узилишлар олдини олиш учун янги имкониятлар тақдим этади

Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларни дастур фаолиятида узилишлар ва аккаунт контентининг тарқатилиши ҳақида огоҳлантиришни бошлайди. Бу ҳақда компания хабар бермоқда.

Instagram фойдаланувчиларига узилишлар олдини олиш учун янги имкониятлар тақдим этади

 

Биринчи функция фойдаланувчиларга дастур фаолиятидаги техник муаммолар ҳақида маълумот беради. Иккинчиси эса “Аккаунт ҳолати” бўлиб, контент тарқатилиши ва фойдаланувчи саҳифаси хавф остида ёки хавфсиз эканини кўрсатиб туради.

 

“Бугун биз икки янги созламани тақдим этамиз. Улар одамларга Instagram фаолияти ва аккаунтлар ҳолати ҳақида дастурнинг ўзидан туриб кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради”, — дейилади хабарда.

 

Фойдаланувчилар янги созламалар туфайли техник муаммоларни бартараф этиш муддатини кўриши ҳамда контент тарқатилиши бўйича норозилигини билдириши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни Facebook, Instagram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари фаолиятида глобал узилиш рўй берганди.

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Instagram фойдаланувчиларига узилишлар олдини олиш учун янги имкониятлар тақдим этади | Zamon.uz