Cаломатлик

Шифокорлар коронавируснинг фарзанд кўришга таъсирини баҳолади

Олий тоифали шифокор Андрей Поздняков COVID-19'нинг оғир кечиши, насл бериш қобилиятининг вақтинча пасайишига олиб келиши мумкинлигини айтди.

Шифокорлар коронавируснинг фарзанд кўришга таъсирини баҳолади

 

 

“Инвитро-Сибирь” клиник-диагностика лабораторияси бош шифокори Андрей Поздняковнинг айтишича, коронавирус эркак ва аёлнинг репродуктив функциясига таъсир қилади. Бироқ патоген микроорганизмнинг бевосита таъсир қилиш механизмларини олимлар ҳали батафсил ўрганмаган.

 

Унинг таъкидлашича, COVID-19 вирусининг эндотелийга (қон томирларининг ички қопламали ҳужайраларига), сўнгра тромб ҳосил бўлиш хавфининг ошишига ҳам таъсир қилиши аниқлиги ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтган.

 

Шифокор, вирус  танадан чиқиб кетгандан сўнг ҳам баъзи касалликларга, жумладан, қон айланишининг бузилишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Аммо ҳозиргача эркак ва аёл жинсий тизимига бевосита таъсир кўрсатадиган вируслар топилмаган.

 

Шу билан бирга, вируснинг ҳар қандай тури тухумдонлар функциясига таъсир қилиши мумкин.

 

Маълумот учун, куни кеча Туркия собиқ бош вазирининг ўғли Фатих Эрбаканнинг вакциналарга қарши баёноти эълон қилинди.   Баёнот вақтида вирусга қарши эмланган ота-оналардан бир кўзли, думли ва бадани юнг билан қопланган болалар туғилаётгани  айтилган. Аммо бу хабар ўз исботини топмади. Аслида, суратлар бир неча йил олдин ижтимоий тармоқларга қўйилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал олимлар коронавируснинг ўта хавфли штамми пайдо бўлишини башорат қилгани ва унинг симптомлари сўнгги бир йилда жиддий ўзгаришга учраганини аниқлаганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"