Карим Бензема “Олтин тўп” учун асосий давогар...ми?
Испаниянинг “Марcа” нашри ўқувчилари ўртасида 2021 йилда “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар бўйича сўровнома ўтказди.

Овоз бериш жараёнида “Реал Мадрид” вакили Карим Бензема ғолиб бўлди. Уни респонднтларнинг 38 фоизи қўллаб-қувватлади. У “ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Мессидан бир фоиз кўп овоз тўплади.
Кучли бешликдан "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски (14%), "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду (4%) ва "Челси" ярим ҳимоячиси Жоржино (3%) жой олди.
Бундан аввал йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар 30 футболчининг рўйхати эълон қилинган эди. Қуйида ушбу номзодлар билан танишишингиз мумкин:
1. Николо Барелла (“Интер”)
2. Карим Бензема (“Реал Мадрид”)
3. Леонардо Бонуччи (“Ювентус”)
4. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”)
5. Жоржо Келлини (“Ювентус”)
6. Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”)
7. Рубен Диас (“Манчестер Сити”)
8. Жанлуижи Доннарумма (“ПСЖ”)
9. Бруно Фернандес (“Манчестер Юнайтед”)
10. Фил Фоден (“Манчестер Сити”)
11. Эрлинг Ҳолланд (“Боруссия Д”)
12. Жоржино (“Челси”)
13. Ҳарри Кейн (“Тоттенхем”)
14. НьГоло Канте (“Челси”)
15. Симон Киер (“Милан”)
16. Сезар Аспиликуэта (“Челси”)
17. Роберт Левандовски (“Бавария”)
18. Ромелу Лукаку (“Челси”)
19. Рияд Марез (“Манчестер Сити”)
20. Лаутаро Мартинес (“Интер”)
21. Килиан Мбаппе (“ПСЖ”)
22. Лионел Месси (“ПСЖ”)
23. Лука Модрич (“Реал Мадрид”)
24. Жерар Морено (“Виляреал”)
25. Мейсон Моунт (“Челси”)
26. Неймар (“ПСЖ”)
27. Педри (“Барселона”)
28. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”)
29. Раҳим Стерлинг (“Манчестер Сити”)
30. Луис Суарес (“Атлетико”).
Аввалроқ, Карим Бензема “Олтин тўп”ни олиш болаликдаги орзуси эканлиги ва Ла Лиганинг икки клуби бош мураббийсиз қолгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







