энг долзарб

Самарқандда боғчада болаларга ажратилган гўшт қаёққа кетяпти?

Куни кеча Коррупцияга қарши курашиш жамоатчилик кенгаши аъзоси Фотима Жўраеванинг Fаcebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойланган видео постида Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 28-сонли ММТда хўжалик мудираси томонидан 120 нафар болалар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилинаётгани тўғрисида изоҳ қолдирилган.

Самарқандда боғчада болаларга ажратилган гўшт қаёққа кетяпти?

 

 

Видеохабарда боғча ошхонасида маълум миқдордаги пишган гўшт яшириб қўйилгани акс этган.

 

Шунингдек, мазкур видеони олган фуқаро Х. боғча ходимларига нисбатан ўз нафратини яшира олмаган. Оқибатда, мактабгача таълим муассасасидан гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган боғча ходимини қўлга туширган. Ўз айбини тан олган ходим гўштни нима мақсадда ва қаерга олиб кетаётганини айтишни хоҳламаган.

 

Бундан ташқари, мурожаатчи видео давомида фарзанди ҳам шу боғчада таълим олишини, ҳар сафар шундай ҳолатга дуч келганида эътибор бермасликка ҳаракат қилганини таъкидлаган. Қолаверса, болалар ҳаққини ейишда айбланаётган шахсни “самосуд” қилиб, айбини тан олдиришга ҳаракат қилинган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Андижонда боғча ошхонасида гўштни яширганлар кир ювувчиликка ўтказилгани ҳамда Оққўрғондаги боғча тарбияланувчилари заҳарлангани юзасидан жиноий иш қўзғатилгани,  бунинг оқибатида заҳарланганлар сони 25 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанддаги боғчада калтакланган 1 ёшли гўдак ҳақида  расмий муносабат берилганди.

 

 

Чўлпонй Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.