Жамият

Боғча ошхонасида гўштни яширганлар кир ювувчиликка ўтказилади

Ижтимоий тармоқларда “Aндижон вилояти Қўрғонтепа тумани 12-боғчадаги ҳолат. Болаларга берилган гўштлар ўғирланмоқда...?  сарлавҳали видео тарқалди.

Боғча ошхонасида гўштни яширганлар кир ювувчиликка ўтказилади

 

 

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Абдуносир Воҳидов билан боғландик:

 

“Бу ҳолат жорий йилнинг 27 апрелида Aндижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида эмас, балки 2-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлган. Видео ўша куни боғчанинг ёрдамчи ошпази Моҳларой Мамарасулова томонидан видеога олинган ва ижтимоий тармоққа жойланган. Шундан сўнг Моҳларойнинг онаси Фотима Сиддиқова Қўрғонтепа тумани Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

 

Aризага биноан, ушбу ҳолат Қўрғонтепа тумани Ички ишлар бўлими томонидан ўрганилиб, тўпланган ҳужжатлар Қўрғонтепа туман жиноят ишлари бўйича судига юборилган. 12 май куни жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судида гуруҳларга овқат тарқатиладиган челакда суяк ва гўштларни олиб қўйган бош ошпаз Р.Отахоновага нисбатан жарима жазоси тайинланган.

 

 

Шунингдек, бош ошпаз Р.Отахонова ва ёрдамчи ошпаз Х.Ғофуровалар тегишли тартибда оилавий шароитлари, айбларига чин дилдан пушаймонлиги сабаб улар ошпазликдан кир ювувчиликка ўтказилган.

 

Овқатни вақтида бермаслик воқеаси М.Мамарасулова томонидан қўл телефонида тасвирга туширилган. Ушбу ҳолат жорий йилнинг 26 июль куни соат 11:30 да овқат пиширилгач, ҳамшира томонидан синама олинганда овқат тўлиқ пишиб етилмагани сабабли меъёрида пиширилиши талаб этилган. Видеода “5 нафар ошхона ишчисининг ўрнига 3 нафар ходим ишламоқда” деб айтилган.

 

Ўша куни ҳақиқатдан ҳам 3 нафар ошхона ишчиси ишлаган. Бунга сабаб, 1 нафар ошхона ишчиси карантинга олинган, 1 нафари эса ҳомиладор бўлгани сабабли соғлиги ёмонлашиб, шифокор кўригига (ошхонадаги қолган ишчилар билан келишиб) чиқиб кетган. Видеодаги жараёнлар бир кунда содир этилмаган. Улар монтаж асосида бирлаштирилган. Яъни видеода кўрсатилган сифатсиз “карам воқеаси” 2019 йилнинг март ойида видеога олинган.

 

Ушбу видео токи ижтимоий тармоқда тарқалгунча ҳеч кимга кўрсатилмагани сабабли чора кўрилмаган. Ушбу масалалар бўйича 2-давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатув кенгашининг йиғилиши чақирилган. Кенгашда айбдор шахсларга нисбатан чора кўрилиши режалаштирилган.

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Боғча ошхонасида гўштни яширганлар кир ювувчиликка ўтказилади