Жамият

Солиқларни энди бўлиб-бўлиб тўлаш имкони мавжуд

Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Солиқларни энди бўлиб-бўлиб тўлаш имкони мавжуд

 

 

Жумладан, Кодекснинг 99-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, солиқларни, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни мол-мулкни гаровга қўймай бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби белгиланди. Бунинг учун кафиллик ёки банк кафолати бўлиши шарт эмас. Даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов манбаидан олинадиган фойда солиғи бундан мустасно.

 

Шунингдек, Кодекснинг 100-моддасига ҳам қўшимча киритилди. Энди солиқ қарзини муддатида тўлашга молиявий имконияти етмайдиган манфаатдор шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилди. Бунда унинг ташкилоти 3 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган, шу вақтгача солиқларни ўз вақтида тўлаган бўлиши лозим.

 

 Кодекснинг 378-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, бундан буён солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг профессионал (яъни, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш учун  йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди. Бунда шахс 26 ёшга ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиш учун тўланадиган суммаси назарда тутилади. Бунга тўловчи ўзининг, аёл киши турмуш ўртоғининг ўқишига тўлайдиган суммалари ҳам киради. 

 

Маълумот учун: илгари ушбу имтиёз фақат олий таълим бўйича татбиқ этилган.

 

Бундан аввал 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан қопланиши, тадбиркорларнинг солиқ ҳисоботини муддатида тақдим этмаганлиги учун молиявий санкциялар қўллаш бекор қилиниши ҳамда солиқ тўлашдан бўйин товлаган шахсларга қандай жавобгарликлар белгилангани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Солиқларни энди бўлиб-бўлиб тўлаш имкони мавжуд | Zamon.uz