Жамият

Солиқ тўлашдан бўйин товлаган шахс жавобгарликка тортилишидан хабарингиз борми?

Қонунчиликка кўра, солиқ олиниши керак бўладиган фойда (даромад)ни ёки бошқа объектларни қасддан яшириш, шунингдек, камайтириб кўрсатиш жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Солиқ тўлашдан бўйин товлаган шахс жавобгарликка тортилишидан хабарингиз борми?

 

Бундан ташқари, солиқлар ва шунга ўхшаш бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан атай бўйин товлаш ҳам жарима солинишига олиб келади. Жумладан, юқоридаги ҳатти-ҳаракатлар учун фуқаролардан БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахслардан эса 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима ундириб олинади.

 

Агар худди шундай ҳуқуқбузарлик бир неча марта содир этилган бўлса, унда жариманинг миқдори ҳам кўпаяди. Бу ҳолатда фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади.

 

Шу ўринда, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш ҳам БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жаримага олиб келади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори камайтирилаётгани ҳамда 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан қопланиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"