энг долзарб

ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳайдовчининг йўл-патруль хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди

 

Бунда идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади. Шунингдек, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш ҳам тақиқланди. Транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини давлат хизматчисига тақдим қилиш ҳам бундан кейинги жараёнларда шарт эмас.

 

Бу борада Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга биноан, 2022 йил 1 мартдан автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш эндиликда ЯИДХП орқали электрон шаклда амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, мазкур қарорда яна бир нечта диққатни тортадиган янгиликлар мавжуд. Жумладан, келгуси йил март ойидан Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш, чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш хизматлари ҳам электрон тарзда амалга оширилади. Бунга қўшимча равишда судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш, жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганлар  ва уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш тартиби ҳам электронлаштирилади.

 

Маълумот учун, 2022 йил 1 февралгача суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

 

Қарор билан ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, Ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Бундан аввал "права”сини алмаштирмаганларга қўшимча имкониятлар яратилгани, Ўзбекистонда "права"сиз машина ҳайдашга ва рулда телефондан фойдаланишга рухсат берилиши мумкинлиги ҳамда  1 сентябрдан ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"